ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Вазирлар маҳкамасининг Тошкент вилоятида “Invest Village” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Тошкент вилоятида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига чет эл инвесторлари учун қулай шарт-шароитларга эга бўлган замонавий шаҳарча ташкил этилади.
Шаҳарча Қибрай туманида ташкил этилади ва унга 40 гектар ер участкаси ажратилади.
“Super Garden” МЧЖга ажратилган ер участкасида Туркиянинг “Toleza Tekstil Sanayi Iç ve Dis Tic. Ltd. Sti.” Компанияси билан ҳамкорликда умумий қиймати 25 млн АҚШ долларилик хорижий инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”, - дейилади қарор матнида.
Лойиҳага турк компанияси 20 млн доллар тўғридан-тўғри сармоя киритади. “Super Garden” МЧЖ томонидан эса 5 млн доллар маблағ киритилади.
“Invest Village” лойиҳасини 2020-2021 йилларда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.
Қуриладиган уй-жойларнинг 5 фоиз Тошкент вилояти ҳокимлигига берилади.