ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Коинотни кузатувчи олимар FRB 121102 деб номланувчи радиоавжланишлар тўлқини ҳар 157 кунда такрорланаётганини пайқашди, деб хабар беради National Geographic, Буюк Британиянинг Жодрелл-Банк обсерваторияси мутахассисларига асосланиб.
FRB 121102 2012 йилда аниқланган - бу коинотдаги маълум радиоавжланишларнинг энг фаолидир. Шу вақтга қадар астрономлар ушбу тўлқинларда мунтазамлик йўқ, улар ҳеч қандай қоидага бўй сўнмайди деб ҳисоблашган эди. БУ сафар илк бор ушбу тўлқинлар маълум муддатда такрорланаётгани аниқланди.
Янги тадқиқотга кўра, FRB 121102 тахминан 90 кунлик кўп маротабали авжланишларни, сўнгра 67 кунлик танаффусни кўрсатади. Шундан сўнг 157 кунлик цикл такрорланади. Агар таҳлил тўғри бўлса, манба 2 июн куни янги фаолият циклига кириши керак эди. Тадқиқотчилар айтишича, бу сирли сигналларнинг баъзи эҳтимолий сабабларини йўққа чиқарадиган ажойиб кашфиёт.
"Биз ҳисоблаймизки, бу шунчаки иккинчи тизим, унда портлаш фаоллигида шунга ўхшаш модуляция намоён бўлади. Даврийликни аниқлаш портлашларнинг келиб чиқишини муҳим чеклайди", - тадқиқот муаллифи Каустубҳа Ражвада сўзларидан NatGeo иқтибос келтиради.
FRB космоснинг энг қизиқарли сирларидан биридир. Бу Ердан миллионлаб ёруғлик йилида жойлашган чуқур космосдан, галактикалардан келган жуда кучли радио сигналлар. Улардан баъзилари қуёшдан 500 миллион баравар кўпроқ энергия чиқаради. Бу кучли сигналларнинг эҳтимолий сабаблари нейтрон юлдузлари, қора туйнуклар, қўшалоқ юлдузлар билан пулсарлар, портловчи пулсарлар, магнитарлар ва ҳатто ўзга сайёраликлар.