Трамп Мирзиёевга “Сардоба” фожиаси юзасидан мактуб йўллади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите "Группы двадцати"
Рабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите Группы двадцати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади - Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.

На месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Зоологлар кемирувчиларнинг “Сардоба” тўғони ўпирилишига таъсирини ўрганди

“Сизга ва 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборининг тўғони қисман қулаши оқибатида жабрланганларга ҳамдардлик билдираман. Сув остида қолган уйлар, кўчирилган аҳоли, вайрон бўлган йўллар ва фермер хўжаликлари тасвирларини кўриш қалбни ларзага солади.

Шахсий эътибор ва тезкор чоралар кўриш орқали Сиз лидерлик хусусиятларни намойиш этдингиз. Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ҳам ушбу фожиага жавобан дарҳол чора кўрдилар ва кўмак кўрсатишга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз учун маблағ ажратдилар.

Америка Қўшма Штатлари ушбу мушкул пайтда Ўзбекистон ва унинг халқига елкадошдир.

Шу билан бирга, коронавирусга қарши курашда биргаликда иш олиб борар эканмиз, ушбу мудҳиш пандемияга қарши чора-тадбирлар учун ёрдам бўйича сўровингиз тез фурсатларда кўриб чиқилишини таъминлаш учун маъмуриятимга кўрсатма бердим”, - дейилган мактубда.

Янгиликлар лентаси
0