Зоологлар кемирувчиларнинг “Сардоба” тўғони ўпирилишига таъсирини ўрганди

© Sputnik / Дильшода РахматоваНа месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области
На месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зоология институти мутахассислари кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолияти Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш мақсадида текширув ўтказдилар.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ФА Зоология институти зоолог мутахассислари Сардоба сув омборида илмий сафарда бўлдилар.

Въезд в поселок Сардоба, пострадавший от наводнения - Sputnik Ўзбекистон
"Сардоба" иши бўйича икки киши қамоққа олинди - Бош прокуратура

“Сафарнинг мақсади ёввойи кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолиятини Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш эди.

Иш жараёнида гуруҳ томонидан тўғон ёнбағрининг 7 бўлими, тўғоннинг юқори қисмидан эса 31-пикетдан 197-пикетгача текширувлар ўтказилди. Бу ҳудудларда очилиб қолган лой уюмлари ва чўкмалар кузатилди. Текширувлар муҳандис Э.Каюмов иштирокида ўтказилди.

Тўғон ёнбағрининг 3 бўлимида оддий кўрсичқоннинг очилиб йўқолган йўллари топилди. Тўғоннинг юқори қисмида эса Тамариск қумсичқонининг инлари қайд этилди. Нишаблик бўлимлардан бирининг асосида тулки ини топилди.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, бу кемирувчилар ҳамда тулкилар кўп сонда эмас ва тўғоннинг яхлитлигига жиддий таъсир кўрсата олмайди. ФА Зоология институти мутахассислари ушбу масала юзасидан зарур тавсиялар беришди”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0