ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов АОКАдаги брифингда Тошкент шаҳри беморлар сони кўплигига қарамай нега “сариқ” ҳудуд бўлиб қолаётганини тушунтирди.
Қурбоновнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида касаллик қайд этилган маҳалла, мавзе, даҳа ва йирик объектлар бўйича карантин чекловлари ўрнатилмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирда пойтахтда жами 513 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 42 таси “қизил”, 132 таси “сариқ”, 339 таси эса “яшил” ҳудудга ажратилган.
Тошкент шаҳри пойтахт эканлиги ҳисобга олиниб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари ва ҳаракатларига таъсир қилмай, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга оширилмоқда.