Афғонистон ҳукумати ва “Толибон”* ўртасида музокаралар тўғрисида дастлабки келишувга эришилди. Музокараларни Қатарда ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Афғонистоннинг Tolo News телеканали хабар қилди.
Сиёсатшунос, Россиянинг замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи мутахассиси Андрей Серенко бу борадаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
“Толиблар бугунги кунда АҚШга жуда тобе бўлиб қолган. 29 февралдаги битим толибларга серҳли таассурот қолдирган, ва “Толибон”* бугун жиҳодчилар дунёсида Қўшма Штатларнинг асосий мухлисига айланган”, - деди Серенко Sputnik Тожикистон нашрига берган интервьюсида.
Экспертнинг фикрига кўра, толиблар, эҳтимол, ушбу келишувларни Покистон кўмагига қараганда кўпроқ қадрлайди. Чунки толиблар уни АҚШнинг Афғонистонда таслим бўлиши сифатида кўришади.
“Толиблар ушбу битимда ёзилган барча бандларни бажаради, чунки шу тариқа улар Афғонистонда ҳукуматни қўлга киритишга яқинроқ бўлишади деб ҳисоблашади. Уларнинг бугунги мақсади ҳечам Америка билан жанжаллашиб қолмаслик”, - дея қўшимча қилди у.
“Толибон”* учун Афғонистондаги ҳукуматга қўлга олиш ҳозирда бироз кейинга сурилган стратегик вазифа, бугунги кунда улар АҚШ билан сиёсий иттифоқни сақлаш ва мустаҳкамлашмоқчи. Сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, АҚШ ҳам Трамп сиймосида толиблар билан иттифоқдан манфаатдор.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти