ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистонда янги коронавирус ҳолати 44 тага кўпайди.
“2020 йил 10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4591 (+44) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Янги касалланганларнинг 20 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, Тошкент вилоятида 2 нафар, Сирдарё вилоятидан 8 нафар ва Хоразм вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳамда 6 нафар Тошкент шаҳрида, 3 нафар Сирдарё вилоятида, 1 нафар Хоразм вилоятида, 2 нафар Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.
Шу кунга қадар 3504 нафар бемор шифо топган. Ҳозирда мамлакатнинг тўққиз ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида жами 1069 нафар бемор даволанмоқда.