ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Нидерландия прокурори суд муҳокамалари пайтида, Киев томон МН17 рейсининг ҳалокати бўйича судга радарларнинг дастлабки маълумотларини тақдим қилмади.Sputnik радиоси эфирида халқаро ҳуқуқшунос Дмитрий Романенконинг қайд этишича, Киев бу иш бўйича маълумотларни яшириш позициясини эгаллаган.
Украина 2014 йилда Малайзиянинг Boeing (МН17 рейси) самолётининг ҳалокати ҳақидаги дастлабки радар маълумотларини тақдим этмаган, деди нидерладиялик прокурор Тейс Бергер суд муҳокамаси пайтида.
"Украина дастлабки радар маълумотларини деярли тақдим этмади. Украина Нидерландия Хавфсизлик Кенгашига ўша пайтда радар ишламаётган бўлганлиги сабабли ҳеч қандай радар маълумотлари қайд этилмаганлигини тушунтирди", - деди прокурор.
МН17 ҳалокати бўйича суд жараёни Нидерландияда 9 март куни бошланди. Унда тўрт киши - россияликлар Гиркин, Дубинский, Пўлатов ва украиналик Харченко айбдор сифатида ўтмоқда. Судда Пўлатовни икки голландиялик ва битта россиялик адвокатдан иборат халқаро гуруҳ ҳимоя қилмоқда. Қолган гумонланувчилар сиртдан суд қилинмоқда.
Sputnik радиосида халқаро ҳуқуқшунос Дмитрий Романенко Киев тергов бошиданоқ маълумотни яшириш позициясини эгаллаган деган фикрни билдирди.
"Бошиданоқ тергов авиацион ҳалокатларни тергов қилишни тартибга солувчи меъёрларга зид бўлди. Ҳатто Украина ўз ҳудудида фуқаро ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилаётган ҳудуд устида осмонни ёпиб қўймаганини гапирмасак ҳам, аминман судлар Украина давлатидан бу ҳолат бўйича саволлар беришга имкони бўлади. Бундан ташқари, Украина бошиданок маълумотни яшириш позициясини эгаллади. Шулар қаторида, эсимизда борки, аёл диспетчер назардан ғойиб бўлди, воқеаларни терговида дастлаб пайдо бўлган, аммо кейин ҳарбий хизматдан бўшаган учувчининг ўз жонига қасд қилиниши тергов қилинмади. Бу саволларнинг барчаси Украина томонининг жавобисиз қолди", - деди Дмитрий Романенко.
Унинг фикрига кўра, АҚШ вакиллари ҳам худди шундай позицияни эгаллашган.
"Маълумотларни нафақат Украина томони яширмоқда - қандайдир Aмерика фотосуратлари мавжудлиги ҳақида баёнотлар берилмоқда, лекин оммага ошкор қилинмаслиги эълон қилинмоқда. Буларнинг ҳаммаси ҳатто ўрта асрлардаги суд жараёнидан ҳам бадтар, бу Европа судида мисли кўрилмаган фантастикага ўхшайди", - дея хулоса қилди Дмитрий Романенко.
Aввалроқ маълум бўлишича, AҚШ ҳукумати воқеа жойининг махфий сунъий йўлдошдан олинган суратларини суд материалларига киритишга рози бўлмади. Ушбу суратлар AҚШ ҳукумати томонидан 2014 йилда Нидерландия прокурорининг сўровига жавобан юборилган меморандумга киритилганлиги айтилган. Кейинчалик суд ушбу суратларни ишга қўшиб қўйиш мумкинлигини ва шу билан уларни очиқлашни сўради.
Aмстердамдан Куала-Лумпурга МН17 рейси билан парвоз қилган Малайзиянинг Боинг самолёти 2014 йил 17 июл куни Донецк шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Бортида 298 киши бўлган, уларнинг барчаси ҳалоқ бўлган. Киев ҳалокатда Донецк томон ўзини-ўзи ҳимоялаш кучларини айблади, улар эса бундай баландликдаги самолётни уриб туширишга имконлари йўқлигини маълум қилган.
Нидерландия Бош прокуратурасининг қўшма тергов гуруҳи авиаҳалокат терговини олиб бормоқда ва аввалроқ жорий натижаларни тақдим этди. Терговнинг таъкидлашича, Боинг Россия қуролли кучларининг Курскда жойлашган 53-чи зенит ракета бригадасига тегишли бўлган Бук ҳаво мудофаа тизимидан уриб туширилган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма тергов гуруҳининг Россияни Малайзия Боинг самолётининг ҳалокатига алоқадорлиги ҳақидаги даъволари асоссиз ва афсусни келтирувчилигини, тергов туҳматга асосланган ва бир томонлама эканлигини таъкидлади.
Россия Бош прокурорининг ўринбосари Николай Винниченко баёнотига кўра, Россия томони Нидерландияга нафақат рус радарларининг маълумотларини, балки Боингни урган Бук тизимининг ракетаси Украинага тегишли эканлигини ва у Киев назоратидаги ҳудуддан учирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган, аммо терговчилар бу маълумотни эътиборсиз қолдирилди.