Актёр Дуэйн Жонсон АҚШнинг навбатдаги президенти бўладими?

© Wikipedia / Eva Rinaldi CelebrityАктер Дуэйн Джонсон
Актер Дуэйн Джонсон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик машҳур актёр Дуэйн Қоя Жонсоннинг инстаграмда ирқчиликка қарши айтган нутқи жуда кўп америкаликларга манзур бўлди. Айрим ОАВлар буни ҳатто "Президентга хос нутқ" деб атади.

ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. “Қоя” номи билан машҳур бўлган актёр Дуэйн Жонсон АҚШнинг навбатдаги президенти бўлиши мумкинми? Америка ва англиялик букмейкерлар сайловчилар орасида оммавийлик бўйича унга Дональд Трамп ва Жо Байдендан сўнг учинчи ўринни беришмоқда деб хабар қилмоқда Newsweek нашри.

Президент США Дональд Трамп во время саммита G7 в Биаррице - Sputnik Ўзбекистон
Россия душман эмас. АҚШ собиқ давлат котиби Трампнинг нотўғри ёндашувига ишора қилди

Ваҳоланки, Дуэйн Жонсоннинг ўзи президентликка ҳатто номзодини ҳам қўйган эмас. Лекин бир неча йил олдин Жонсон интервьюда актёрлик карьерасидан сўнг сиёсат билан шуғулланиши мумкинлигини хабар қилган эди.

Ҳаммаси Жонсоннинг 4 июнь куни инстаграммда чоп этган видеомурожаатидан сўнг бошланди. Ўзининг қисқа мурожаатида Дуэйн Қоя Жонсон шундай деган эди:

“Мамлакатимиз таназзулга юз тутиб ва тиз чўкиб, ўзгаришларни илтимос қилиб  турган вақтда, бизнинг раҳмдил раҳбаримиз қани?

Бизнинг энг оғриқли дамларимизда бизга жуда зарур бўлган пайтда бирлаштирадиган ва илҳомлантирадиган раҳбар. Мамлакатимиз учун масъулият ва масъулиятни ўз зиммасига олган ва ундаги барча рангларни (ирқларни) қабул қиладиган раҳбар.Бизни тиззадан кўтариб ўз ортидан етаклайдиган ва биргаликда ўзгаришларни амалга оширадиган раҳбар.

Сиз қаердасиз? Бизлар бу ердамиз”.

Қоя Жонсоннинг ушбу мурожаатини тез орада 14 млн киши томоша қилган ва миллионлаб одамлар уни қўллаб қувватлашини билдирган.

АҚШ полиция ходимлари намойишчилар билан бирдамлик белгиси сифатида тиз чўкмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Тиз чўккан АҚШ полицияси - фото

"Кучли ва тоза юракли инсоннинг чиройли сўзлари. Жаноб, сиз бизнинг раҳбаримиз бўлишингиз керак. Рейган ҳам ана шундай қилган эди. Яна бир актёр президент бўлса ундан ҳам яхши. Сизни ва оилангизга ва барча америкаликларга энг яхши тилаклар билан", - деб ёзган silenceislost исмли фойдаланувчи.

АҚШ қонунчилигига кўра, фақат америкада туғилган фуқаро президент бўлиши мумкин. Ундан ташқари номзод 35 ёшдан катта ва сўнгги 14 йил давомида АҚШ ҳудудида яшаб келаётган бўлиши керак. Тажрибага кўра сўнгги бир неча ўн йилларда АҚШ президенти фақат икки йирик партия (Республикачи ва Демократлар) вакиллари орасидан сайланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0