Ўзбекистон божхона органларига қўшимча вазифалар юклатилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF / Медиабанкка ўтишТаможенный пост
Таможенный пост - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти 5 июнь куни “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди

Фармон божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхона”ни шакллантириш, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштириш мақсадида қабул қилинди.

2020-2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Фармонда белгиланишича:

- 2020 йил 1 августдан темир йўл транспорти ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларини божхона органларининг ахборот тизимларига интеграциялаш орқали божхона назорати остидаги вагон ва контейнерларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни божхона органларига реал вақт режимида беғараз тарзда тақдим этадилар;

- 2020 йил 1 сентябрдан “Ягона дарча” божхона ахборот тизими чегара божхона постларида жорий этилади.

Призыв на военную службу в городах России - Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистон ва Тошкент вилояти чегара божхона пости ходимида коронавирус аниқланди

2020 йил 1 ноябрдан:

- божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти хавф даражасидан келиб чиқиб, 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади;

- божхона назоратининг муқобил турларини қўллашни кенгайтириш орқали товарларни божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш ҳолатлари қисқартирилади, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими автомобиль чегара божхона постларида жорий этилади;

- транспорт воситаларини вақтинчалик олиб киришда ташувчига реал вақт режимида электрон шаклда қайта олиб чиқиш муддати тугашидан олдин вақтинчалик олиб кириш муддатини узайтириш ва тегишли йиғимни тўлашни амалга ошириш имконияти тақдим этилади;

Железнодорожный узел - Sputnik Ўзбекистон
Карантин ташқи савдо юклари ҳаракатига таъсир кўрсатадими - Божхона қўмитаси жавоби

- “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормасини идентификациялаш ва баҳолаш услубияти тадбиркорлик субъектининг ўзи томонидан ишлаб чиқилади.

Давлат божхона қўмитасига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

- божхона назорати шакли сифатида товарлар чиқариб юборилгандан кейин ТИФ иштирокчиси фаолиятини баҳолаш ҳамда уларнинг товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан кейинги ҳисобини текширишни назарда тутувчи божхона аудитини амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати органларининг ТИФни нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

- товарлар импорти ва экспорти тузилмаси ҳамда динамикасининг чуқур ҳолатий таҳлилини, шунингдек, импорт ҳажми ҳам жисмоний, ҳам қийматий ўсишининг сабаблари таҳлилини амалга ошириш;

Руководитель отдела экономики Института стран СНГ Аза Мигранян - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Божхона кодексида нималарни ўзгартириш керак – эксперт фикри

- ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш масалалари бўйича манфаатдор идоралар билан ҳамкорлик ўрнатиш.

Давлат божхона қўмитаси тузилмасида умумий штат бирликлари доирасида:

- Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси этиб;

- Божхона экспертизаси ва ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини юритиш бошқармаси Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси бошқармаси этиб қайта ташкил этилди ва қўшимча вазифалар юкланди.

Янгиликлар лентаси
0