МДҲ давлатлари Институти иқтисодиёт бўлими раҳбари Аза Мигранян Sputnik’га берган интервьюда унинг назарида Божхона кодексидаги қандай ноормаларни ўзгартириш кераклиги ҳақида сўзлаб берди.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқ билан ҳамкорлик қилишни режалаштирган ҳар қандай давлат, авваламбор, ўзининг божхона қонунчилигини бир неча жиҳатларда интеграция қилиши зарур, хусусан умумий бозорда товарлар эркин ҳаракатланишини шакллантирувчи божхона тарифлари даражасининг ўзаро таққослаш масалаларда”, - деди Мигранян.
Эксперт фикрига кўра, қанчалик божхона тариф ставкалари яқин бўлса, савдо интеграциясини амалга ошириш шунча осон бўлади.
“Ўзбекистон божхона қонунчилиги кўриб чиқиб, шуни таъкидлаш керакки: у ерда ички бозорни ҳимоя қилиш - протекционизм даражаси юқори даражада, нотариф ҳимоя чораларнинг улуши юқори – бу жиҳатлар катта даражада либерализация қилиниши мумкин. Гарчи бу ставкаларни тенглаштириш зарурати мавжуд бўлмаса-да, шунинг учун эркин савдо зонасидаги имтиёзлар бу чекловларни енгиб ўтиш, шерик-давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик учун имтиёзли шартларни олиш имконини беради”, - Мигранян.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. Президент Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасига халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда янги Божхона кодексини ишлаб чиқиш, божхона органлари ташкилий тузилмаси ва маъмурчилигини такомиллаштириш вазифасини қўйди.