Ўзбекистонда 15 июндан буюм бозорлари, кафелар ва боғчалар фаолиятига рухсат берилади

© REUTERS / FLAVIO LO SCALZOЛюди в защитных масках сидят на террасе ресторана в Милане, Италия
Люди в защитных масках сидят на террасе ресторана в Милане, Италия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда 15 июндан "яшил" ва "сариқ" ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, буюм бозорлари ва боғчалар фаолиятига рухсат берилади.

Праздничный намаз по случаю Курбан-хайита в мечети Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "яшил" ҳудудларда масжидлар ўз фаолиятини тиклайди

Шу билан бир қаторда асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

- Умумий овқатланиш объектларида банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик; фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш; столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш; бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш; ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши; ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.

Тестирование на антитела к коронавирусу - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус: 3 июнь асосий хабарлари

- Буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

* Мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш; мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш; ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши; тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

 

Янгиликлар лентаси
0