Ўттиз кишилик тўйлар қандай ўтказилиши керак - Маҳалла вазирлиги жавоби

© Telegram-каналВ Алмалыке прошла первая свадьба во время карантина - фото
В Алмалыке прошла первая свадьба во время карантина - фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Белгиланган 30 кишилик таркибга биринчи навбатда, оилавий тантана ва тўй эгалари, маърака ва маросим ташкил этувчилар, уларнинг яқин қариндошлари, қўни-қўшниларнинг кам сонли вакиллари киритилади.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ўзбекистонда 30 кишилик тўйлар ўтказилиши тартиби ҳақида маълумот берди.

Фатастин, Ғазо, тўй маросими фото сессияси. 23.03.20 - Sputnik Ўзбекистон
Пандемия вақтида тўйлар қандай ўтмоқда – фото

Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Саодат Боймирзаева АОКА ҳузуридаги штабда ташкил қилинган брифинг давомида тўхталган.

"Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 1 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда бир қатор фаолият турлари қаторида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди. Бунда тантана ва маросимлар фақатгина фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилиши мажбурийдир.

Белгиланган 30 кишилик таркибга биринчи навбатда, оилавий тантана ва тўй эгалари, маърака ва маросим ташкил этувчилар, уларнинг яқин қариндошлари, қўни-қўшниларнинг кам сонли вакиллари киритилади. Шунингдек, оилавий тантана ва тўй эгаларининг истакларига кўра, иштирокчилар сонидаги чеклов доирасида хонанда ва бошқа хизматларни бажарувчи ходим қатнашиши мумкин", - деган вазирлик вакили.

ЧП в Бишкеке — повод отменить свадьбу? От этого видео у вас побегут мурашки - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда ҳам ёшлар тўйни онлайн ўтказди – видео

Шу билан бирга, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда қуйидагиларга қатъий амал қилиш талаб этилади:

оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақат Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган «яшил» тоифадаги ҳудудларда ўтказиш (дафн маросимлари бундан мустасно);

"яшил" тоифадаги ҳудудларда ўтказиладиган оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларда иштирокчи этувчилар сонини 30 кишидан оширмаслик;

оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этиш.

Янгиликлар лентаси
0