Дунёда ҳавоси энг тоза бўлган ҳудуд аниқланди

© Foto : NASA Goddard Space Flight CenterВид Земли с орбиты Луны
Вид Земли с орбиты Луны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инсониятнинг Ердаги фаолияти туфайли “табиий ҳолда турган” муҳитга эга бўлган жойлар деярли қолмади. АҚШ ва Австралия тадқиқотчилари дунёда ҳавоси энг тоза бўлган ҳудудни аниқладилар.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Колорадо штати университети тадқиқотчилари ва уларнинг австралиялик ҳамкасблари билан биргаликда дунёда ҳавоси энг тоза бўлган ҳудудни аниқладилар. РИА Новости хабарига асосан. Олимларнинг иши Proceedings of the Natural Academy of Sciences журналида чоп этилди.

Фонтан в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги 16 йиллик жазирама об-ҳаво рекорди янгиланди – Ўзгидромет

Инсониятнинг Ердаги фаолияти туфайли “ҳеч ким тегмаган – табиий ҳолда турган” муҳитга эга бўлган жойлар деярли қолмади. Олимлар фикрига кўра, энг тоза ҳавони Жанубий океан деб аталадиган - Антарктидани ювадиган Тинч океани, Атлантика ва Ҳинд океанлари сувларида топиш мумкин. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, бу жойлар қитъалардан аэрозол ва чанг ифлосланишининг таъсирини деярли сезмади.

Олимлар кемаси Тасманиядан Антарктида музликларигача бўлган масофани сузиб ўтди. Йўл давомида тадқиқотчилар ҳаво намуналарини олиб, ўрганишди. Олимларни пастки атмосферанинг таркибини аниқлашга имкон берадиган бактериялар қизиқтирди.

Бактериялар атроф-муҳитга тўғридан-тўғри океандан кириб келганлигини кўрсатди, бу уларнинг дастлабки фаразларини тасдиқлади.

"Антарктида жанубий қитъалардаги бактериялар тарқалишидан ажратилган. Бу шуни кўрсатадики, Жанубий океан - антропоген фаолият деярли таъсир кўрсатмаган саноқли ҳудудлардан бири", - дейди тадқиқот муаллифларидан бири Томас Хилл.

Янгиликлар лентаси
0