ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон Тожикистонга янги турдаги коронавирусга қарши курашиш учун навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси матбуот хизматининг аниқлик киритишича, инсонпарварлик ёрдами Сурхондарё вилоятидан темир йўл орқали Душанбега олиб келинган.
Бу сафар Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, жумладан, 1 000 тонна ун жўнатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Тожикистонга 24 тонна дори-дармон юборгани хабар қилинган эди.