ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус ҳолати 43 тага кўпайди.
“2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 (+43) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг 31 таси Навоий вилоятидан, 6 таси Тошкент вилоятидан, 4 таси Тошкент шаҳридан ҳамда 2 таси Наманган вилоятида аниқланган.
Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда 2636 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.
683 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Кеча ўн тўртинчи бемор вафот этган эди.