Шифокор карантин вақтда семириб кетишнинг асосий сабабини маълум қилди

CC0 / Unsplash / Bill Oxford / Девушка измеряет объем талии
Девушка измеряет объем талии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Парҳезшунос-шифокор Алексей Ковальков карантин вақтда семириб кетишнинг асосий сабабини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Парҳезшунос-шифокор Алексей Ковальков сўзларига кўра, стресс ўз-ўзини яккалаш шароитида ортиқча вазн тўплашнинг асосий сабаби ҳисобланади. РИА Новости хабарига асосан.

Абрикосы - Sputnik Ўзбекистон
Ўрик фойдаси ва зарари ҳақида – парҳезшунос маслаҳати

“Кўп одамлар яшайдиган ёпиқ жойни (уй) "қамоқхона" билан таққослаш мумкин. Одатий ҳаётда одамлар кечқурун уйга келиб, тез овқатланиб, уйқуга ётишга ўрганиб қолганлар. Доимий равишда мулоқот қилиш стрессни келтириб чиқаради, стресс – бу кортизол гормони. У жуда тез вазн тўплашга ёрдам беради”, - деди шифокор.

Унинг сўзларига кўра, одамда нормал ҳолатда кунига 150 грамм ёғ тўқимаси ҳосил бўлиши мумкин, стрессли вазиятда эса бу кўрсаткич 250-300 граммга етади.

“Ортиқча вазн тўпланишини олдини олиш учун кунлик рациондан шакар, гуруч, картошка, оқ нон, шарбат ва асални чиқариб ташлаш керак”, - деб қўшимча қилди мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0