Инсониятни қутқариш ёки йўқ қилиш керакми? Оммавий чипизация остонасида

Oбуна бўлиш
Ичимизда чиплар олиб юрадиган вақт қачон келади? Бу борада ягона тўҳтам йўқ. Баъзи экспертларнинг таъкидлашича, бу 5-7 йил ичида амалга ошади.

Қабул қилинг: эртами-кечми барчамиз оз бўлсада киборг бўламиз. Экзоскелетлар бизга ҳаракат қилишимизга ёрдам беради, сунъий органлар - узоқ умр кўриш, бошдаги микросхемалар эса – яхшироқ ўйлашга. Аммо бундан қўрқиш керакми? Бундай технологияларни яратувчиларнинг мақсадлари нима?

Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон
Интернет фойдаланувчилари коронавирус ҳақида нима деяпти - энг қизиқ шарҳлар

Киберпанк бостириб келмоқда: Илон Маск 2020 йил охирига қадар инсон миясига жойлаштириладиган чиплар ишлаб чиқаришни ваъда қилмоқда. Бу одам ҳақиқатан карантинда вақтини беҳуда сарфламаяпти. Ихтирочи ўзининг Neuralink лойиҳасида одамларни Альцгеймер ёки Паркинсон касаллигидан ҳалос этадиган, шунингдек эшитиш ва кўриш қобилиятини қайтарадиган микросхемалар ишлаб чиқаришни ваъда қилмоқда. Ва шунингдек, одамларда тўлиқ ёки қисман фалаж бўлган ҳаракатланиш қобилиятини тиклашни. Бир сўз билан айтганда, бу мия фаолияти ва нейронларнинг иши билан боғлиқ барча муаммолар учун ўта кичик панацеядир. Ёқимли бонуслар - турли хил гаджетлар билан ишлаш (фақатгина фикр кучи билан) ва соғлом одамнинг ақлий қобилиятини яхшилаш имкони.

Аммо келажакнинг бу гўзал ҳақиқати бир қошиқ антиутопиясисиз тўлиқ бўлмасди. Россиялик режиссёр Никита Михалков ўз дастурида миллиардер ва Microsoft  корпорациясининг асосчиси Билл Гейтсни ҳамма устидан назорат ўрнатиш ва одамлар сонини камайтириш мақсадида инсониятга чип ўрантиш истагида айблади. Усул - гўё коронавирусга қарши эмлаш орқали. Ва Билл Гейтс олган патент рақами ҳам даҳшатли - "060606" (666- иблис рақами – таҳр.). Турли мамлакатларнинг бой ва обрўли одамлари аъзо бўлган махфий дунё ҳукуматининг ғоялари ҳам бунга қўшилди. Назариялар очиқчасига фитна назариялардир. "ИнфорУс" консорциуми президенти Андрей Масалович, Билл Гейтс аслида кандай патент олганлигини тушунтирди.

"Microsoft'нинг "Мен 060606 патенти"ни  ўқидим. Бундай рақам компания учун аҳмоқона омадсизликдир. Бу шунчаки аҳмоқона патент, ўзига хос "винегрет", аммо ичида чиплаш ҳақида битта ҳам сўз йўқ, таъкидлайман - битта ҳам сўз йўқ. Патентда ёзилишича: агар одам ёнида ҳар қандай сенсорни олиб юрган бўлса – у аллақачон фитнесс билагузуги ёки смартфонни олиб юрипти – унга бирон бир вазифани топшириш мумкин, масалан кун давомида беш километр юриш вазифаси берилиши мумкин, кейин эса вазифа бажарилдими-йўқми ушбу сенсор ёрдамида текширилиши мумкин, шу сенсор ёрдамида пул топиш имконини бериш мумкин, масалан биткойнни икки тийинини топишига. Яъни Microsoft'нинг патенти ғалатироқ, аммо мутлақо зарарсиз: биз шундоқ ҳам ушбу сенсорларни ёнимизда олиб юрсак, улар бизни шундоқ ҳам бошқарса, нега бу назоратни ижобий ҳулқ кванти билан боғламаймиз (ижобий фикр ёки хулқ-атвор йўналишини тарғиб қилиш - таҳр.)".

Ўзбекистон: республикада интернет ва алоқа - Sputnik Ўзбекистон
Алло, Ўзбекистон: интернет ва алоқа масаласи ҳақида

Хўш, қайси сценарий эҳтимоли юқорироқ – фойдани кўзлаган ҳолда совуққон ҳисоб-китоб ёки умумий кузатув ёки юқори технологияли гуманизм ва инсониятнинг нажотими? Эҳтимол иккаласи ҳам, дейди Андрей Масалович. Аммо анонимликдан хавотирланишнинг ҳожати йўқ, деди у Sputnik радиосига берган интервьюсида.

"Рақамли бокираликни йўқотишдан қўрқадиган ҳар ким энди бундан қўрқмаса ҳам бўлади. Сиз ёнизда олиб юрадиган гаджетингиз ҳар қандай чипдан яхшироқдир. Яъни, ҳар биримиз биз ҳақимизда ҳамма нарсани биладиган шахсий Интернет-жосусимиз бор. Буни ҳамма билади, шу қатори асосий тижорат фирмалари. Даҳлсизликни йўқотишдан қўрққан ҳар бир киши, қўрқмасин - сиз уни аллақачон йўқотиб бўлгансиз. Махсус хизматлар ва давлатлар назоратидан қўрққан ҳар бир киши, қўрқмасин - корпорациялар томонидан назорат анча кучлироқ. Яъни махсус хизматлар, уларга етмаган маълумотларни корпорациялардан олишади. Корпорациялар сизга тааллуқли ҳамма нарсага эга".

Кибержиноятчиликка келсак, бу ерда у ўзини жуда ноқулай ҳис қилади. Аммо одамни бошқариш учун гипотетик чипни очиб ташлаш орқали мияни "бузиб кириш"нинг энди кераги йўқ - бу қизиқилаётган одам ҳақида барча маълумотларни олиш кифоя, дея тушунтиради Андрей Масалович.

"Рақамли шаҳсиятни йўқотиш ҳақиқатан ҳам даҳшатли нарса. Бизда бу у ёки бу шаклда аллақачон мавжуд: банк картасининг ўзи анчагина маълумотни ўзида мужассам қилган, давлат хизматлари портали ҳам кўп нарсани билади, ҳозир Россияда ягона биометрик идентификациялаш стандарти мавжуд бўлиб, у ҳам овозимизни ҳамда юзимиз тасвирини ёзиб олади ва уларни биргаликда сақлайди. Бундай маълумотларнинг йўқолиши инсон учун ҳалокат эканлиги аён. Агар тажовузкор уни қўлга киритса ёки уни қалбакилаштиришни ўрганиб олса, у ҳолда сизнинг рақамли имзингизни қўлга киритиб, сизнинг борлигингизни ўз назоратига олади".

Ҳаммамиз ичимизда чиплар олиб юрадиган вақт қачон келади? Бу борада ягона тўҳтам йўқ. Баъзи экспертларнинг таъкидлашича, бу 5-7 йил ичида амалга ошади. Бошқалар айтишича, уч йилдан кейин биз ҳақиқатга айланган жуда ақлли ва маълумот алмашиш мосламалари - дазмолдан тортиб учувчисиз автомобилгача, Интернетга уланган буюмлар  ҳақиқати тўғрисида кўпроқ қайғурамиз.

Муаллиф Мария Меркулова, Sputnik Радиоси

Янгиликлар лентаси
0