Интернет фойдаланувчилари коронавирус ҳақида нима деяпти - энг қизиқ шарҳлар

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСоциальные сети
Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойдан тарқалган коронавирус эпидемияси бугун ҳатто интернет оламигача кириб борди. Коронавирус ижтимоий тармоқларда кун мавзусига айланган ва жуда қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда

Шу кунларда Хитой мамлакатда коронавирус эпидемиясининг пик нуқтаси ортда қолганлигини маълум қилган бўлсада, аммо Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус инфекциясини пандемия деб эълон қилганига ҳам беш кун бўлди.

Отделение для людей с подозрением на коронавирус в Боткинской больнице - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт коронавирусдан иммунитет ҳақида гапирди

Нефть нархи кескин тушиб кетгани ва бошқа глобал воқеалар рўй бераётганига қарамай, нафақат дунё ОАВлари, балки ижтимоий тармоқларнинг бош мавзуси коронавирус бўлиб қолмоқда. Аслида, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари муҳокамага арзигулик бирорта мавзуни ҳеч қачон эътибордан четда қолдиришмайди ҳам.

Бутун дунёда катта шов-шувларга сабаб бўлган коронавирус мавзуси facebook нинг ўзбек сегментида ҳазиллар учун баҳона бўлди, дейиш мумкин.

Ваҳимага берилмаслик ҳақида огоҳлантиришлар кўп бўлаётганига қарамай, интернет фойдаланувчилари ҳамма ваҳима фақат Фейсбукда эканлиги, оддий ҳаётда ҳаммаси осуда эканлиги ҳақида ёзиб қолдиришган.

Мисол учун, Иқбол Камилжанов никли фойдаланувчи "Қўқонда вирус йўқ, барака топгурлар! Қўқонда мехр-оқибат, мўмин-мусулмонлар дуоси бордур!", - дея пост қолдирган.

Франциялик актриса и модель Ольга Куриленко  - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусга чалинган машҳур инсонлар – фото

"Эй, келган меҳмонни ваҳима қилиб, қўрқитиб юбораяпсизлар. Шу кетишда бўлса, 3 ҳафтагаям бормай, қочиб кетади", - дея ҳазил қилган Нозим Исмоилов никли фойдаланувчи.

Албатта, ҳазиллар орасида кишини фикрлашга ундовчи постлар ҳам бор.

Дейлик, Бобур Юлдашев никли фойдаланувчи вазиятдан фойдаланиб, нарх-навони кўтариб юборган сотувчилар ҳақида ўз фикрини ёзиб қолдирган. "Короновирус карантини 2 ёки 3 ҳафтада ўтиб кетади, лекин одамларнинг асл юзи намоён бўлиб қолар экан. Бозорда озроқ нарса сотиб олсангиз, бу сотувчилар менсимаяпти ҳатто. Энди эртага амал курси тегиб, галстук таққанимизда қандай қилиб бундай ноинсоф одамларни ҳимоя қиламиз!? Очарчиликни ҳам инсоният енгиб ўтган, лекин очофатлик ёмон", дея у вақтинчалик синовда виждонни унутмасликка чақирган.

Фойдаланувчилардан яна бири эса, эпидемия вақтида қўл билан кўришмаслик тавсиясига ишора қилган ҳолда "Ҳамма нарсада бир ҳикмат. Зора бош уриштириб кўришиш эсдан чиқиб кетса... Зўр бўларди...", - деган.

Фейсбук фойдаланувчилари орасида ҳатто "коронавирус мавзусини муҳокама қилмайдиган қиз излаётган" ошиқ йигит ҳам топилади.

Янгиликлар лентаси
0