ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон яна 18 кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди.
“Жорий йил 24 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3150 (+18) нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг 5 таси хориждан келган, яна 4 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.
8 та ҳолат пойтахтда, 1 та ҳолат эса Наманган вилоятида аҳоли орасида аниқланган. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
Айни пайтда мамлакатда 2565 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 572 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.