ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Давлат солиқ қўмитаси ОАВда тарқалган қўмитанинг икки ходимида коронавирус инфекцияси аниқлаганлиги ҳақида хабар юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, коронавирус хабарда айтилганидек, ДСҚ марказий аппарати бўлим бошлиғи ва унинг ҳайдовчисида эмас, балки ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази ходимида аниқланган бўлиб, марказ пойтахтнинг бошқа туманида жойлашган.
“ДСҚ ходимлари инфекция аниқланган одам билан алоқада бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирда бутун Марказий аппарат ходимлари COVID19 га тест топширмоқда”, - дейилади хабарда.
Хабарда таъкидланишича, ДСҚда иш жараёни карантин стандартларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.