Путин россиялик мусулмонларни Рамазон ҳайити билан қутлади

© Sputnik / Глеб Киселев / Медиабанкка ўтишМосковская соборная мечеть открылась после реконструкции
Московская соборная мечеть открылась после реконструкции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия етакчиси ўз табригида Россия мусулмонлар жамоаси мамлакат ҳаётида фаол қатнашаётгани ва жамиятда миллатлараро тинчликка бебаҳо ҳисса қўшаётганини қайд этган.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия мусулмонларини Рамазон ҳайити билан муборакбод этди.

Путин ушбу айём ўзида алоҳида маънавий маънони мужассам этишини таъкидлаган. У байрам асрлар давомида нафақат самимий дуолар, балки кўмакка муҳтожларга эътибор қаратиш билан ҳам нишонланиб келаётганини урғулаган.

Празднование Ураза-байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москва масжидларида Ҳайит намози жамоат бўлиб ўқилмайди

“Таъкидлайманки, россиялик мусулмонлар ота-боболарининг тарихий, маданий, диний анъаналарига чуқур эҳтиром билан қарайди, улғаётган авлодни улар билан таништиради. Россия мусулмонлар жамоаси мамлакат ҳаётида фаол қатнашмоқда, жамиятда миллатлараро тинчлик ва фуқаролик тотувлигини таъминлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни тарбиялашга бебаҳо ҳисса қўшмоқда”, - дейилади Россия етакчиси табригида.

Рамазон ҳайитини дунё мусулмонлари қатори Ўзбекистон аҳли ҳам катта шодиёна ва хурсандчилик билан ўтказади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам мамлакат аҳолисини Рамазон ҳайити билан табриклаган эди.

Янгиликлар лентаси
0