Москва масжидларида Ҳайит намози жамоат бўлиб ўқилмайди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПразднование Ураза-байрама в Москве
Празднование Ураза-байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рамазон ҳайити куни Россия мусулмонлар диний бошқармасининг Москва ва бошқа минтақалардаги масжидлари ёпиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. 24 май, Рамазон ҳайити куни Россия мусулмонлар диний бошқармасининг Москва ва бошқа минтақалардаги масжидлари ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Россия мусулмонлар диний бошқармаси, Муфтийлар кенгаши раиси шайх Равиль Гайнутдин мусулмонларга йўллаган мурожаатида маълум қилди.

Таъкидланишича, масжидлар яна кўп одамлар вирус юқтириб олиши учун шароит яратмаслиги сабаб ёпиқ бўлади. Жамоат намозидан кўп одамларнинг ўлими ва азобига сабаб бўлмаслик учун ихтиёрий равишда воз кечилган.

Муфтий мусулмонларни бу йилги Рамазон ҳайитини уйда нишонлашга чақирган ва Қурбон ҳайитини эса  биргаликда жамоат билан ўқиш насиб этишига умид билдирган.

“Биз, Москва Жоме масжиди имомлари, 2020 йил 24 май, Рамазон ҳайити куни мусулмонлар одатини ўзгартирмаслик учун чекланган киши билан ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда байрам намозини адо этамиз”, - дейилади шайх Равиль Гайнутдин мурожаатида.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози ўқилиши ёки ўқилмаслиги тўғрисидаги қарор ҳозирча эълон қилинмаган.

Янгиликлар лентаси
0