ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Олимлар коронавирус инфекциясидан даволанган беморлар, ҳаттоки тестлар вирус мавжудлигини кўрсатса ҳам, бошқаларга хавф туғдирмаслиги исботини топдилар.
Бу ҳақда Bloomberg Жанубий Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (KCDC) томонидан ўтказилган тадқиқот маълумотларига асосланиб хабар берди.
Мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқотда 285та COVID-19 дан тузалган, аммо ташхиси қайта тасдиқлаган бемор иштирок этди. Касаллик тарқалиш таҳдидлар аниқланмади.
Коронавирусни ташхиси учун стандарт ПЦР тест тизимлари вирионларнинг ҳолатидан қатъий назар - яшовчан ёки улар аллақачон ўлиб бўлганми, барибир борлигини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, инсон организмида тирик вирус йўқ бўлса ҳам, тест ижобий бўлади.
Агар вирус бўлмаса, бемор ҳеч кимни юқтиролмайди ҳам. Тадқиқотлар айнан шуни тасдиқлади.
KCDC синовлари синовдан ўтаётган тузалгандан кейин ҳам танасида COVID-19 вирусининг 80 кундан кўпроқ вақт давомида қолишлигини тасдиқлади.
Шу билан бирга, бир савол очиқ қолмоқда: даволаниб чиққан бемор ҳақиқатан ҳам коронавирусни яна юқтириши мумкинми?
Олимларнинг фикрига кўра, касалликнинг ривожланиши билан беморнинг танасида вирусга қарши антитаначалар ҳосил бўлади, улар COVID-19 нинг қайта инфекцияга чалинишдан ҳимоя қилувчи қобиқни яратадилар. Бироқ, ҳозирча бу илмий жиҳатдан исботланмаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 4,89 миллионта коронавирус билан боғлиқ ҳолати аниқланган, 323 мингдан ортиқ одам қурбонга бўлган, 1,7 миллионга яқин киши шифо топган.