ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Фарғонада трактор босиб юборган уч ёшли бола қурбон бўлди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 17 май куни Қўштепа тумани, Уқчи маҳалласи ички йўлида содир бўлган.
41 ёшли ҳайдовчи тракторни бошқариб кетаётиб, Кумариқ кўчасида қаровсиз қолдирилган уч ёшли пиёда М.Н.ни тиркаманинг орқа чап ғилдираги билан босиб юборган.
Натижада пиёда вояга етмаган 3 ёшли М.Н. воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.