ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Сурхондарё вилоятида “КамАЗ” ҳайдовчиси уриб юборган аёл вафот этди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 16 май куни соат Қумқўрғон тумани, Хўжақишлоқ маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-101 автомобиль йўлининг 24 км.да содир бўлган.
31 ёшли ҳайдовчи А.И. машинани ортга буриб олиш мақсадида орқага ҳаракатланиб, орқа томонида йўлнинг ўнг четида турган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ натижасида 65 ёшли аёл оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.