ССВ Самарқандда 34 кишига вирус юқтиргани учун жиноий иш очилган шифокорни ҳимоясига олди

© Министерство здравоохранения республики УзбекистанЗдание министерства здравоохранения республики Узбекистан
Здание министерства здравоохранения республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш лозим деб ҳисоблайди. Вазир бош прокурорга мурожаат йўллаган.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқандда 34 кишига вирус юқтиргани учун жиноий иш очилган шифокорни ҳимоясига олиб, бош прокурорга мурожаат йўллади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Машина скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда 34 кишига вирус юқтирган шифокор устидан жиноят иши очилди

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги мазкур қарорни қуйидаги асосларга кўра бекор қилиниши лозим деб ҳисоблайди. Биринчидан, Жиноят кодексининг 257-1-моддаси биринчи қисми диспозициясидаги қасддан содир этилиши талаб этиладиган қилмишлардан бирортаси  фуқаро Х.Д. томонидан содир этилмаган. Иккинчидан, Жиноят кодексининг юқоридаги моддаси билан жавобгарликка тортиш учун махсус субъект бўлиш талаб этилмайди. Аниқроғи, бу модда билан фақатгина тиббиёт ходимлари жавобгар қилиниши мумкинлиги ҳам қонунда кўрсатилмаган”, - дейди ССВ юридик бўлими бошлиғи Руслан Муҳаммадиев.

Таъкидланишича, тиббиёт ходими Х.Д. коронавирусни жуда катта эҳтимол билан беморларга хизмат кўрсатиш жараёнида юқтириб олган. У коронавирус юқтириб олганлигини жорий йил 28 апрель куни топширган тести натижалари аниқ бўлганидан кейингина билган ва дарҳол даволаниш учун ётқизилган. Бунгача у ушбу инфекцияни юқтириб олганлигини билмаган ва билиши мумкин ҳам бўлмаган. Қолаверса, 34 нафар фуқарога коронавирус айнан тиббиёт ходимидан юққанми ёки бошқаданлигини ҳали дастлабки тергов жараёнида исботлаш керак бўлади.

“Тўғри, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Х.Д.нинг ўз соғлигига нисбатан бепарво бўлиб, кимларнидир хавф остида қолдирганлигини оқламоқчи эмас. Шу билан биргаликда, вазирлик мазкур ҳолатда Х.Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор асоссиз, деб ҳисоблайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига  Х.Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш масаласини ўз ваколати доирасида кўриб чиқилишини сўраб, жорий йил 14 май куни мурожаат йўллади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 34 кишига вирус юқтирган шифокор устидан ЖКнинг 257-1-моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0