ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Аи-92 маркази бензин нархи яна 500 сўмга арзонлаштирилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз" АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида бензин 15 май кунидан бошлаб 5000 сўмдан сотилади.
2020 йилнинг 26 мартдан Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилганди. 29 апрелдан эса бу маҳсулотнинг нархи 5500 сўм этиб белгиланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 3 май кунидан бошлаб Аи-80 маркали бензин 4000 сўмдан сотувга чиқарилгани хабар қилинган эди.