Ўзбекистонда бензинга талаб 70 фоизга пасайди

© Sputnik / Евгений ОдиноковЗаправка автомобиля на одной из автозаправочных станций.
Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекнефтегаз" раҳбари пандемия даврида дизел ёқилғисига талаб ошганини таъкидлади. Бунга сабаб - республика қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳажмини сезиларли даражада оширганлиги.

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. COVID-19 пандемияси ҳаётнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатди, айниқса глобал иқтисодиётга катта таъсир кўрсатди: нефт ва газга талаб пасайиб кетди.

Шапарин Антон - Sputnik Ўзбекистон
Арзон бензин ўзбек автосаноатини сақлаб қоладими - эксперт фикри

Аввалроқ, биз баъзи мамлакатлар - Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон Хитойга газ етказилишини қисқартириш ҳақида ўйлашаётгани ҳақида ёзган эдик. Шу қаторда, ушбу ташаббус айнан Пекин томонидан билдирилган.

Бироқ, маълум бўлишича, COVID-19 ва у билан боғлиқ чекловлар миллий иқтисодиётга ҳам сезиларли таъсир кўрсатди. Хусусан, бензинга талаб кескин пасайди. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бу кўрсаткич 80 фоизгача камайди.

Бу ҳақда "Ўзбекнефтегаз" раҳбари Меҳриддин Абдуллаев S&P Global'га маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, март ойи охири ва апрел ойи давомида Тошкентда бензинга талаб 70-80 фоизга, мамлакатнинг бошқа минтақаларида эса ўртача 60-65 фоизга пасайди.

Шу билан бирга, май ойида АИ-80 бензини нархи сезиларли даражада пасайди.

Эслатиб ўтамиз: шу ой бошидан бошлаб мамлакатда АИ-80 бензини ва дизел ёқилғиси, шу жумладан "ЭКО" маркаси учун чакана нархларни давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинди.

Ўзбекистон президентининг "Нефт ва газ саноатининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармойишига мувофиқ, нефтни қайта ишлаш заводлари уларни эндиликда биржа савдолари орқали сотмоқда.

Янгиликлар лентаси
0