Тартибни менсишмади: Самарқандда карантин қоидалари кучайтирилмоқда

© Информационная служба ГУБДД МВД РУзКарантин в Узбекистане
Карантин в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда шаҳарда СЭС инспекцияси, ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва миллий гвардия ходимларидан иборат 10 та мобил назорат гуруҳи ишламоқда

ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Эртадан, 13 майдан бошлаб Самарқанд шаҳрида карантин чоралари яна кучайтирилмоқда.

Карантин - Sputnik Ўзбекистон
"Вазият мураккаблашди": "сариқ” тоифада бўлган Зарафшон шаҳри "қизил" ҳудудга айланди

Таъкидланишича, карантин қоидаларининг янада қатъийлаштирилишига айрим фуқароларнинг "чоралар юмшатилиши менсишмагани, суъиистеъмол қилганликлари" сабаб бўлган.

Шу туфайли, 13 май эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда кеч 17:00 дан 20:00 гача бўлган автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши чекланади;

* озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихоналар ва деҳқон бозорлари фаолиятига рухсат берилади. Бундан бошқа барча хизмат турлари чекланади;

* озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихона ва деҳқон бозорларига киришда ҳар бир кишининг тана ҳарорати ўлчанади. Бозор ёки савдо мажмуасига кираётганда дез воситалар билан ишлов берилади;

Как карантин изменил Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Карантин тугамади: у босқичма-босқич юмшатиб борилади

* шаҳарга киришда ўрнатилган 25 та блок постлар фаолияти кучайтирилади. Шаҳарга мақсадсиз кириш ва шаҳар ичида мақсадсиз ва стикерларсиз ҳаракатланиш чекланади;

* шаҳардаги вилоят ва шаҳар ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши назорат қилинади ва бунда бошқарма ва ташкилот раҳбарларининг шахсий масъулияти оширилади. Карантин қоидаларига амал қилмаган ташкилот раҳбарини Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади;

* мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқарма, ташкилот ва муассасаларга бегона шахслар киритилмайди. Ҳар бир ташкилотнинг кириш эшигида доимий навбатчилик ташкил этилади. Шунингдек, ҳар бир ташкилот ходимлари корхонага киришида тана ҳарорати ўлчаниб, дезинфекция қилинади.

Айни пайтда шаҳарда СЭС инспекцияси, ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва миллий гвардия ходимларидан иборат 10 та мобил назорат гуруҳи ишламоқда. Яна 15 та шундай гуруҳ ташкил қилинади ва кунлик назорат ишлари давом эттирилади.

Янгиликлар лентаси
0