"Вазият мураккаблашди": "сариқ” тоифада бўлган Зарафшон шаҳри "қизил" ҳудудга айланди

© Министерство обороны УзбекистанаКарантин
Карантин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарга кўра, чекловлар Зарафшон шаҳрида вазият барқарорлашгунга қадар, камида 14 кун давомида сақланиб қолади.

ТОШКЕНТ, 11 май - Sputnik. Коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келгани боис, "сариқ” тоифада бўлган Зарафшон шаҳри "қизил" ҳудудга айланди. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси ахборотида келтирилган.

Стационарный пост дпс на Дружбе народов - Sputnik Ўзбекистон
Карантин чоралари енгиллаштириладиган ҳудудлар алоҳида белгиланади

"Республика махсус комиссияси жорий йилнинг 9 ва 11 май кунлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келгани, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ, Навоий вилоятининг бошқа шаҳар ва туманлари тоифасига ўзгартириш киритмаган ҳолда "Сариқ" тоифада бўлган Зарафшон шаҳри “Қизил” тоифадаги ҳудудга ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди", - дейилади хабарда.

Унга кўра, коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, “қизил” тоифадаги ҳудуд учун муайян фаолият турлари юзасидан белгиланган чекловлар Зарафшон шаҳрида вазият (камида 14 кун давомида) барқарорлашгунга қадар сақланиб қолади.

Янгиликлар лентаси
0