"ЕОИИ ва бошқа масалалалар": Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Oбуна бўлиш
Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда 20 та масала, шу жумладан, 10 та қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 11 май - Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Флаги стран-участниц ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
Сенат: ЕОИИда иштирок этишни баҳолаш учун Россия ва Ғарб таҳлилчилари жалб қилинган

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Бугунги ялпи мажлисда сенаторлар Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқади.

Ҳозирга қадар мажлисда "Соғлом турмуш" медали ва "Саломатлик" орденларини таъсис этиш тўғрисида”ги янги қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди.

Эндиликда "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги”ги, "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилинади.  

Флаги стран-участниц ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ кузатувчи давлатга кескин талаблар қўймайди - ҳуқуқшунос

Ялпи мажлисда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар маҳкамасининг, Омбудсман, Ҳисоб палатаси, бош прокурор ва Марказий банк бошқаруви раисининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилиши ҳам назарда тутилмоқда.

Ялпи мажлис кун тартибига ҳокимлар томонидан қарорлар қабул қилинишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати юзасидан Ҳукуматга парламент сўрови юбориш масаласи киритилган.

Президентнинг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини тасдиқлаш масаласи навбатдаги мажлис кун тартибидан ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0