Мирзиёев: Пандемия шароитида ишлаш ва яшашга ўрганишимиз керак

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на страну
Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на страну - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгарганидан фойдаланиб, биз иқтисодиётимизда карантин режимини аста-секин юмшатмасак бўлмайди”, - деди президент.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Мирзиёев жаҳонда мураккаб вазиятдан чиқиш учун карантин чораларини аста-секин юмшатаётган давлатлар сони кўпайиб бораётганини қайд этди.

Центр Андижана - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда карантин чоралари юмшатилмоқда

Президент бугунги кунда мамлакатда коронавирус юқтирган 2 минг 204 нафар бемордан 1 минг 454 нафари ёки 66 фоизи тўла соғайганига урғу берди.

Таъкидланишича, карантиндаги аҳолининг 83 фоизи ўз уйига қайтди. Яъни, ижобий суръати кучайиб бормоқда. Шифохоналарда қолаётган 740 нафар беморни даволаш, саломатлигини тиклаб, оиласи бағрига қайтариш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Давлат раҳбари бу ишлар осонликча бўлмаётганини таъкидлади. Ҳозирга қадар бунга Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2 триллион 250 миллиард сўм сарфлангани ва 500 миллион доллар халқаро молия институтларидан жалб қилинганини эслатди.

“Бугунги кунда бутун дунёда ҳеч ким пандемия яна қанча давом этишини билмаяпти. Шу сабабли, қанчалик қийин бўлмасин, халқимиз билан бирга пандемия шароитида, барча талабларга амал қилган ҳолда, ишлаш ва яшашга ўрганишимиз керак. Эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгарганидан фойдаланиб, биз иқтисодиётимизда карантин режимини аста-секин юмшатмасак бўлмайди. Чунки бу тартиб иқтисодиётимиз ривожига ва аҳолимиз ҳаётига жуда катта салбий таъсир қилмоқда”, - деди президент.

Шунингдек, у фермер ва тадбиркорларга қулайлик яратиш учун карантин талабларини юмшатиш бўйича дастлабки қадамлар қўйилганини эслатди.

Янгиликлар лентаси
0