Андижонда карантин чоралари юмшатилмоқда

© Foto, Элмурод ЭрматовЦентр Андижана
Центр Андижана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андижон вилоятида 3750 та тадбиркорлик субъекти, жумладан меҳмонхоналар, такси йўналишлиари, сартарошхона ва гўзаллик салонларига фаолиятини тиклашга рухсат берилди.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Андижон вилоятида жами 3750 та тадбиркорлик субъектига карантин тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда фаолиятини тиклашга рухсат берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Вилоят ҳокимининг топшириғи билан 4 майдан:

- вилоятдаги 508 та транспорт уюшмасидан 82 тасида лицензияга эга бўлган 4700 дан ортиқ енгил автомобилларнинг уюшмалар томонидан кунлик санитария талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритишига;

- 3643 таси аёллар ва эркаклар учун сартарошхона ва гўзаллик салонларни санитария талаблари асосида оралиқ масофани сақлаган ҳолда санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда солиқ идоралари ҳодимлари назорати остида фаолиятини давом эттиришга;

Ограничения на движение велосипедов в Ташкенте из-за карантина - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда карантин режими юмшатилмоқда

- 25 та меҳмонхонанинг ҳар бирига санитар врачларни жалб этган ҳолда хоналарни дезинфекция қилиш ва меҳмонларни кунлик тиббий назоратдан ўтказиш орқали фаолиятини тиклашга рухсат этилди.

Шу билан бирга, вилоятда Ўзбекистон бош давлат санитария шифокори кўрсатмасига асосан пандемия даврида касаллик тарқалишининг олдини олишни тўлиқ назорат қилиш имконияти йўқ бўлган жами 1096 та, шундан, 459 таси умумий овқатланиш корхонаси (етказиб бериш хизмати асосида ишлаш бундан мустасно), 115 та тўйхона, жамоат транспортлари (автобус, микроавтобус) мавжуд бўлган 426 та йирик транспорт уюшмаси, 24 та нодавлат-нотижорат ўқув марказзи, 72 та буюм бозори ва савдо комплексларининг фаолият юритиши Республика комиссиясининг алоҳида кўрсатмаси бўлгунга қадар вақтинча чеклаб турилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ карантин муносабати билан ўрнатилган Фарғона шаҳри ичидаги ҳамда вилоятлар орасида ўрнатилган постлар олиб ташлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0