Ўзбекистонда карантин режими юмшатилмоқда

Oбуна бўлиш
Вазият яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, 10 майдан кейин, Ўзбекистон карантин режимини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишларни янада дадилроқ давом эттириши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республикада санитар-эпидемиологик вазият аста-секин барқарорлашиб бораётганини ҳисобга олиб, карантиндан босқичма-босқич чиқиш бўйича навбатдаги қадамларни қўйиш вақти келганини айтди. "Чунки ҳаёт давом этмоқда. Биз эртанги кун ҳақида, эл-юртимизнинг келажаги тўғрисида ҳар дақиқа ўйлашимиз керак", деди президент.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона ва Қашқадарё вилоятининг айрим туманида карантин босқичма-босқич юмшатилади

Уй атрофида сайр қилишга рухсат берилди

Хусусан, санитария-эпидемиология ҳолатининг ижобий динамикаси, об-ҳаво шароити ва фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовли ва ҳудудларида ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш кўзда тутилган. Бунда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга ушбу топшириқнинг ижросини сўзсиз таъминлаш вазифаси юклатилди.

Тошкент шаҳри бу борада намуна бўлиши кераклиги айтилди.

Вилоятлараро қатнов қайта тикланмоқда

Пишиб етилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида аҳоли талабларидан келиб чиқиб, фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш учун вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат бериш лозимлиги қайд этилди.

Новый сорт картофеля. - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳонда озиқ-овқат товарлари нархи ошиб бораётган бир вақтда Ўзбекистон қандай йўл тутади?

Мисол учун, илгари Фарғона водийсидан Қамчиқ довони орқали пойтахт ва бошқа вилоятларга катта ҳажмда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилар эди. Ҳозир бу йўл ёпиб қўйилган. Ёки Самарқанд вилоятидан Қорақалпоғистон Республикаси, Зарафшон шаҳри ва бошқа ҳудудларга кўплаб маҳсулотлар олиб борилар эди. Бу ишлар ҳам ҳозир тўхтаб турибди. Шунинг учун Бош прокурор бошчилигидаги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш комиссиясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойларга етказиб бериш бўйича 24 соат ишлайдиган узлуксиз тизим ташкил этиш топширилди.

Ички ишлар вазирлиги деҳқон ва фермер хўжаликларининг автотранспорт воситаларини ҳудудлараро постларда кутиб олиш, уларни ташкил этилган ярмаркалар ва савдо нуқталарига тартиб билан кузатиб боришни таъминлайди.

Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлигига сотиш учун олиб келинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойларда аҳоли талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, савдо майдончалари, ярмарка ва бозорларга йўналтириб бориш юклатилди.

Шахсий автотранспортда юришга рухсат берилди

Президент аҳоли орасида касалликка чалиниш динамикаси пасайиб бораётганини инобатга олиб, фуқаролар томонидан шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни ҳам секин-аста юмшатиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблашини таъкидлади.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Фуқароларга муайян вақтларда шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади

Республика комиссияси тегишли чекловлар ўрнатилган ҳудудларда аҳоли томонидан эрталаб соат 7:00 дан 10:00 гача ҳамда кечқурун 17:00 дан 20:00 гача шахсий автомашиналардан фойдаланишга рухсат берилишини таъминланади.

Бунда: шахсий автотранспортдан, биринчи навбатда, фуқароларнинг иш жойига, тиббиёт муассасаларига бориши ва уйига қайтиши, истеъмол маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмларни харид қилиши учун фойдаланиши;

махсус рухсатномаларга (стикерларга) эга ва етказиб бериш хизматини кўрсатаётган фуқаролар эса шахсий автотранспортда ҳеч қандай чекловсиз ҳаракатланиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Шу билан бирга, олимларга, илмий-тадқиқот институтлари ходимларига, профессор-ўқитувчиларга санитария-гигиена нормаларини таъминлаган ҳолда ўз лаборатория ва кафедраларида кундалик ишларини давом эттиришларига ижозат бериш кўзда тутилган.

"Албатта, вазиятимиз яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, 10 майдан кейин биз карантин режимини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишларимизни янада дадилроқ давом эттирамиз. Лекин такрор ва такрор айтаман: ҳамма жойда санитария талабларига амал қилишга биринчи даражали масала деб қарашимиз керак", - деди Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0