ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистонликларга муайян вақтларда шахсий автомобилдан фойдаланишга рухсат берилади.
"Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00дан 10:00гача ҳамда 17:00дан 20:00гача фойдаланишга рухсат берилади.
Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак", - дейилади Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Telegram'даги каналида.
Шунингдек, ота-оналарга фарзандлари билан ўз уй атрофида сайр қилишга рухсат берилади. Бунда карантин қоидаларига риоя этиш талаб қилинади.