https://sputniknews.uz/20200502/Mirziev-topshiriiga-kra-Sardobadagi-odisa-ukumat-komissiyasi-tashkil-etildi-14045130.html
Мирзиёев топшириғига кўра Сардобадаги ҳодиса бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди
Мирзиёев топшириғига кўра Сардобадаги ҳодиса бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Эслатиб ўтамиз, куни кеча эрта тонгда, Сардоба сув омборидаги тўғондан сув сиза бошлагани, аҳолининг бир қисми Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан... 02.05.2020, Sputnik Ўзбекистон
2020-05-02T16:08+0500
2020-05-02T16:08+0500
2020-05-02T16:35+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1404/24/14042450_0:82:1280:805_1920x0_80_0_0_4b7ea0336d8d4bbd0e23f58664107bd6.jpg
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2020
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1404/24/14042450_0:41:1280:846_1920x0_80_0_0_63a8f51bbec4f31d3d2bfaeec8495fa1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар, “сардоба” тўғони ёрилиши
янгиликлар, “сардоба” тўғони ёрилиши
Мирзиёев топшириғига кўра Сардобадаги ҳодиса бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди
16:08 02.05.2020 (янгиланди: 16:35 02.05.2020) Эслатиб ўтамиз, куни кеча эрта тонгда, Сардоба сув омборидаги тўғондан сув сиза бошлагани, аҳолининг бир қисми Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эвакуация қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу соатларга қадар ўнлаб инсонларнинг ҳаётлари қутқариб қолинган.
ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра Сардобадаги фавқулоддаги ҳолат юзасидан Ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.
Ахборот хизмати хабарига кўра, Сирдарё вилояти Сардоба туманида юз берган фавқулодда вазиятда табиий офатнинг энг катта зарбаси - сув омбор ҳудудига яқин жойлашган бир неча аҳоли пунктларига зарар етказган.
Айни дақиқаларда ФВВ ходимлари ИИВ, Миллий гвардия вакиллари билан ҳамкорликда қидирув-қутқарув ишларини фаоллик билан олиб бормоқда.
Ушбу соатларга қадар ўнлаб инсонларнинг ҳаётлари қутқариб қолинган. Одамларнинг ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
Бундан ташқари, табиий офатлар ҳудудидан эвакуация қилинган одамлар учун бир қатор вилоятлардан озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ҳамда зарурий қурилиш материалларидан иборат инсонпарварлик ёрдамларини юбориш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан жами 1000 ўрин сиғимига эга палаткалар, кўрпа-тўшак ва яшаш жиҳозлари, 11 та махсус техника Сирдарё вилоятига юборилди.
Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни белгилаган ҳолда куч ва воситалар гуруҳи шакллантирилмоқда.
Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишларида 20 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди. Уларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт ходимларига топширилган. Ҳозирда Сирдарёда “Сардоба” сув омбори дамбасини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
Вазият юзасидан қўшимча ахборотлар бериб борилади.