ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Коронавирус пандемияси туфайли Марказий Осиё минтақасида иқтисодий пасайиш кўлами ақл бовар қилмас даражада бўлади.
Бу ҳақда Осиё тараққиёт банки докладида айтилган.
Экспертлар таъкидига кўра, республикалар, шу жумладан, Ўзбекистонни директив органлари ва марказий банклари минтақа иқтисодини пандемия авж олган бир шароитда бир текисда ушлаб қолиш учун қатъий чоралар қабул қилишлари лозим бўлади.
Шу билан бирга, COVID-19 ва ўтган ойда жорий этилган кўплаб чекловлар жами дунё иқтисодига жуда жиддий таъсир кўрсатиб, жорий йилда бу борада пасайиш кузатилади, дейилади докладда.
"COVID-19 эпидемияси 2020 йилда жаҳон иқтисодини жиддий рецессияга олиб келади. Март ойи бошидан пандемия Афғонистон, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олган Марказий ва Ғарбий Осиё бўйлаб тез суръатларда тарқалди", — дейди мутахассислар.
Ҳозирда минтақалар мажбуран киритилган чеклов чоралари оқибатларига рўбаро бўлмоқда.
Товар ташиш, туризм, пул ўтказмалари ва молиявий оқимларни ўз ичига олувчи глобал ва регионал алоқаларнинг издан чиқиши, шунингдек ички ишлаб-чиқаришнинг қисқартирилиши - буларнинг барчаси иқтисодга таъсир этмасдан қолмайди, дея қайд этади экспертлар.
Шу билан бирга ОТБ республика ҳукумати республикалар ҳукуматлари ўз илоҳот дастурларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодни қайта тиклаш учун кетадиган вақтни қисқартириш учун бор муҳим ва зарур чораларни кўраётганликларини қайд этган.