Япония жаҳон иқтисодиётида урушдан кейинги энг кучли инқирозни башорат қилмоқда

© AP Photo / Jae C. HongОлень у магазина в городе Нара, Япония
Олень у магазина в городе Нара, Япония  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япония ташқи ишлар вазири коронаувирус эпидемияси туфайли жаҳон ва Япония иқтисодиёти улкан кризисга дуч келишини башорат қилди.

ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Жаҳон иқтисодиёти Иккинчи жаҳон урушидан кейин янги коронавирус туфайли энг оғир инқирозга дуч келди, деди Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги.

"Халқаро иқтисодиётга, шунингдек Япония иқтисодиётига таъсири жуда жиддий", -  дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Киодо агентлиги.

Агентлик аниқлашича, ҳукумат инқирозга қарши чораларга ҳаражатлар миқдорини 117,1 триллион иенгача (тахминан 1,09 триллион доллар) ошириш ниятида. Аввалроқ, 108 трлн иен атрофидага коронавирус пандемияси фонида инқирозга қарши "пакет" тасдиқланган эди.

Бироқ, баъзи япон мутахассислари бу етарли бўлмайди ва мамлакатда ишсизлик тўртинчи чоракда 2,72% га кўтарилади деб ҳисоблашади, бу ўтган йилга нисбатан 1,56 миллионга кўпдир. Шундай қилиб, вазият 2008-2009 йиллардаги инқироз давридагидан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин.

БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 2,4 миллиондан ортиқ одам касалликка чалинган, 165 мингдан ортиқ одам вафот этган. Россияда COVID-19 нинг 42 853 ҳолати тасдиқланди, 361 киши касаллик қурбонига айланди. 6060 киши даво топди.

Ўзбекистонда зарарланганлар сони 1565, даволанганлар сони 225 кишини ташкил қилди. 5 киши вафот этган. 

Янгиликлар лентаси
0