ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Марказий Осиё йўналиши бўйича йирик штаб машқларини ўтказади. Бу ҳақда РФ Мудофаа вазирлиги ҳайъат йиғилишида мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Шойгунинг сўзларига кўра, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги Марказий Осиё стратегик йўналишида қўшинларнинг ўз вазифаларини бажариш учун бошқарув ва тайёргарлик тизимини такомиллаштириш, шунингдек, энг янги қурол ва ускуналар билан қайта жиҳозлашни давом эттирмоқда.
"Икки томонлама машқлар, инқирозли вазият ва ҳарбий таҳдидларга жавоб бериш, стратегик операцияларни режалаштириш масалаларига ҳар томонлама эътибор қаратилмоқда. Бу йил режалаштирилган тезкор ўқув машғулотлари сони 13 фоизга, сафарбарлик 9 фоизга, жанговар 36 фоизга кўпайди. Уларнинг натижасида икки армия ҳудудида коалиция кучларини яратиш билан икки томонлама қўмондонлик-штаб машқлари бўлади", - деди Шойгу.
Таъкидланишича, бу тайёргарлик ОДКБ ва ШҲТга аъзо давлатлар қуролли кучлари билан яқин ҳамкорликда олиб борилмоқда. Мудофаа вазири таъкидлаганидек, 2019 йилга нисбатан қўшма ўқув тадбирлари сони 14 фоизга ошди.