ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Fighterbomber YouTube каналида АҚШнинг самолётлар учун мўлжалланган USS George Washington (CVN-73) ҳарбий кемаси яқинида Россиянинг Ил-38 самолёти парвози акс этган видео пайдо бўлди.
Таъкидланишича, АҚШ қирувчилари Ил-38 самолётини кемага 30 км масофада тўхтатиб қолишга муваффақ бўлган. Бу Россия самолётининг USS George Washington кемасига яқинлашишига тўсқинлик қилмади.
Ил-38 самолёти - соатига 650 километр тезликка қодир бўлган совет ва Россия ўрта масофали кемаларга қарши самолётлар.
USS George Washington — Американинг “Нимиц” типидаги самолёт ташувчи атом кемаси ҳисобланади. Кема бортида олти мингдан ортиқ киши ва 90 тагача самолёт ва вертолётлар жойлашиши мумкин.