ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия Фанлар академияси Астрономия институти илмий ходими Борис Шустов мутахассислар Ер ёнидан учиб ўтадиган йирик астероид парвозини кузатишини маълум қилди.
№ 52768 (1998 OR2) астероид диаметри 1,8 дан 4 километргача 29 апрел куни (Москва вақти билан соат 12.56 да) Ер яқинидан минимал масофада учиб ўтади. Астероид ва сайёра орасида масофа 6,29 миллион километр – бу Ойгача бўлган масофадан 16 баравар узоқ.
Самовий жисм хавфли бўлиши мумкин, чунки унинг парвоз йўли Ер орбитасини кесиб ўтади.
“Ҳар бир учиб ўтадиган жисм илм-фан учун қизиқ. Уни юз миллионлаб километр масофадан қарашнинг ҳожати йўқ, у ерга яқин бўлади, албатта, оптик ва радио ҳам кузатув дастури ёрдамида ўрганилади”, - дейди Шустов.
Унинг сўзларига кўра, радио телескоплар ёрдамида астероиднинг тезлигини аниқлаб, уни тасвирга олиш ва сирт остига қараб, тузилишини ўрганиш мумкин.
"Бу "монстерлар" қаердан пайдо бўлмоқда? Улар Юпитер билан резонанс каби ҳодиса туфайли асосий астероид айланасидан учиб келмоқда", - дея тушунтирди олим.
Юпитернинг тортишиш "зарбаси" ҳақида гап кетмоқда, унда сайёра ва астероидларнинг орбиталари резонансга тушади. Агар энг улкан сайёра таъсири бўлмаганида, Қуёш тизимининг ички қисмида учадиган астероидлар ўн миллион йил давомида қолмаган бўлар эди. Аммо сўнгги икки миллиард йил ичида, Ойнинг "бомбардимон қилиш" суръати, олимлар тахмин қилган кратерлар деярли ўзгармади, дея тушунтиради Шустов.
Илм-фан космик жисмларнинг резонанс зонасига қандай тушиб қолишини ҳали билмайди, аммо мутахассислар буни аниқлашга ҳаракат қилмоқдалар.
"Бу астероид ҳам шу ерга учиб чиқди. У жуда катта - тўрт километр. Фан учун астроид айланма орбитадан тўғри чизиққа ўтгани қизиқ", - дейди Шустов.
Олим астероид узоқ масофада ердан ўтиши туфайли унга хавф туғдирмаслигини айтди.