ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Пентагон номаълум учар жисм парвози акс этган видеони ўз сайтида жойлаштирди. Лавҳа 2004 йил ноябрь ва 2015 йил январь ойида жанговар самолётлар экипажи томонидан тасвирга олинган.
Ушбу ёзувда номаълум учар объектларни кўриш мумкин, улар ташқи тузилишидан на самолётга, на вертолётга ёки бошқа маълум аппаратларга ўхшамайди.
"Мудофаа вазирлиги ушбу видеолавҳаларни оммага намойиш этишда видеонинг ҳақиқийлиги ёки бошқа бирон бир нарса эканлиги тўғрисида нотўғри тушунчаларни аниқлаштириш мақсадида видеоларни эълон қилади. Видеоларда кузатилган учар объектлар ҳанузгача "номаълум" дея тавсифланади”, - дейилган Пентагон баёнотида.
Hill нашрининг ёзишича, Мудофаа вазирлиги видеоларни нашр этиш мумкин деб ҳисоблаган, чунки уларда махфий маълумот йўқ. Маълумотларни ошкор этилиши номаълум учар объектларни кейинги ўрганишларга таъсир қилмайди. Британиянинг Guardian газетаси, аксинча, ошкор этиш бунга қонунийликни бериб, шу орқали "инсонларнинг яқинда ердан ташқари мавжудотлар билан алоқалари тўғрисида кўпроқ миш-мишларни келтириб чиқаради".