Грозин Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида

© Sputnik / Александр Натрускин / Медиабанкка ўтишЗаведующий отделом Средней Азии и Казахстана Института стран СНГ Андрей Грозин
Заведующий отделом Средней Азии и Казахстана Института стран СНГ Андрей Грозин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ЕОИИга кузатувчи мақомида қўшилишни маъқуллади. МДҲ мамлакатлари институти Марказий Осиё бўлими бошлиғи Андрей Грозин келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапириб берди.

Коронавирус шуни кўрсатдики, бирорта ҳам давлат, қанчалик кучли, қудратли ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган бўлмасин, эпидемиялардан ҳимояланмаган, дейди МДҲ мамлакатлари институти Марказий Осиё бўлими бошлиғи Андрей Грозин.

Флаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи давлат мақомида киришини маъқуллади

"Ўзбекистон учун ҳозирги вазият бутунлай янгича илк қадамлар шартларини кўзда тутади, шу жумладан халқаро иқтисодий ташкилотларга қўшилиш ва позицияларни музокара қилишда, минтақавий ва минтақалараро бирлашмаларда қатнашишда. Ва, албатта, Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида янги шериклик имкониятлари очилмоқда", - деди Грозин.

Унинг фикрига кўра, иқтисодиёт учун ва, эҳтимол, сиёсий тизим учун шартномавий мажбуриятларда иштирок этишдан қандай афзалликлар ва камчиликларни кутиш кераклигини аниқ англаш  ҳозир республика учун долзарб бўлиб қолди.

Андрей Грозин о перспективах сотрудничества Узбекистана с ЕАЭС

"Пандемия шароитида ваколатли эксперт хулосаси айниқса муҳим бўлиб бораётган ҳақиқат нуқтаси вужудга келди. Менимча, мамлакатнинг яқин келажаги ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг қанчалик яхши ишлашига боғлиқ, - деди Андрей Грозин. - Ҳар қандай инқироз янги имкониятларни очиб беради. Ўз-ўзидан савол туғилади - Ўзбекистон улардан фойдаланадими ёки йўқ. Аммо бу энди сиёсий ирода ва раҳбариятнинг ақл-идрокига боғлиқ".

Мутаҳассиснинг тўлиқ шарҳини Sputnik Ўзбекистон радио-подкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0