Бухородаги кучли шамол қурбони ўлими тафсилотлари очиқланди

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаРабота спасателей МЧС Бухары в экстремальных условиях
Работа спасателей МЧС Бухары в экстремальных условиях - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура Бухородаги кучли шамол оқибатида вафот этган фуқаро ҳақида маълумот берди. 42 ёшли эркак табиий офат қурбони бўлган.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Бош прокуратура Бухоро вилоятидаги кучли шамол шамол оқибатида ҳалок бўлган фуқаро ўлимига доир маълумотларни очиқлади.

Бош прокуратура матбуот котибининг Sputnik нашрига маълум қилишича, кучли шамол қурбони Бухоро шаҳри Х.Мушкин кўчасида яшовчи 42 ёшли Ў.А. бўлган. Фуқаро уйига келаётган вақтида вилоятда кучли шамол туфайли ерга узилиб тушган электр симига эҳтиётсизлик билан урилиши натижаси вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Работа спасателей МЧС Бухары в экстремальных условиях - Sputnik Ўзбекистон
Бухородаги кучли шамол тафсилотлари маълум бўлди – қурбон бор

Бош прокуратура, шунингдек, табиий офат етказган маълумотларни тақдим этди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу табиий офат натижасида вилоят бўйича 5 293 та бино, 415 та транспорт воситаси, 42 400 та дарахт талофот кўрган ва 295 та табиий газ ва электр таъминотида авариялар содир бўлган, 31 нафар шахс турли даражада тан жароҳати олганлар.

Бундан ташқари, Қоракўл ва Олот тумани билан алоқа узилиб қолганлиги сабабли  тегишли хизматлардан иборат гуруҳ шакллантирилиб, ҳодиса жойини ўрганиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун юборилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги кучли шамол оқибатида бир киши қурбон бўлгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0