Бухородаги кучли шамол тафсилотлари маълум бўлди – қурбон бор

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаРабота спасателей МЧС Бухары в экстремальных условиях
Работа спасателей МЧС Бухары в экстремальных условиях - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФВВ Бухородаги кучли шамол оқибатлари бўйича қўшимча маълумот берди. Табиий офат натижасида 30 киши жабрланган, бир киши эса қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бухородаги кучли шамол оқибатлари бўйича қўшимча маълумот берди.

“Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг берган маълумотига кўра, тахминан 29 нафар фуқаро енгил ва 1 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган бўлиб, 1 та ҳолатда ўлим қайд этилган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, енгил ва оғир тан жароҳати олган 5 нафар фуқаро тиббиёт муассасасига ётқизилган. 26 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйга жавоб берилган.

Содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича вилоят ҳокимликларида штаблар ташкил этилиб, фавқулодда вазиятларни баҳолаш комиссиялари келтирилган зарарларни аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаРабота спасателей МЧС Бухары в экстремальных условиях
Бухородаги кучли шамол тафсилотлари маълум бўлди – қурбон бор - Sputnik Ўзбекистон
Работа спасателей МЧС Бухары в экстремальных условиях

Амалий тадбирларга ФВБлардан жами 704 нафар шахсий таркиб, 127 та автотранспорт воситаси, шунингдек, маҳаллий ҳокимиятлар ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига кирувчи ИИБ, ССБ, Коммунал ва бошқа тегишли хизматлардан масъул ходимларни жалб этган ҳолда талофат оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаРабота спасателей МЧС Бухары в экстремальных условиях
Бухородаги кучли шамол тафсилотлари маълум бўлди – қурбон бор - Sputnik Ўзбекистон
Работа спасателей МЧС Бухары в экстремальных условиях

27 апрель куни соат 20:00дан 28 апрелгача соат 00:30га қадар республиканинг Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 9-40 м/сек. тезликда шамол эсиши кузатилган эди. Ҳудудлардаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли яшаш хонадонлари ва автотранспорт воситаларига зарар етган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда кучли шамол эсиши кутилаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. Автомобилларни хавфсизроқ жойга қўйиш сўралган. Шунингдек, электр билан боғлиқ узилишлар юзага келган тақдирда маиший электр ускуналарни электр тармоғидан узиб қўйиш тавсия қилинган.

Янгиликлар лентаси
0