ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Бош прокуратура наманганлик депутатга боғлиқ ҳодиса юзасидан баёнот берди.
Бош прокуратура матбуот котиби хабарига кўра, 15 апрель куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Т.М. ўзига тегишли автомашинасида Наманган шаҳар, Янгиқўрғон кўчасида ташкил этилган блок постига етиб келган. Шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уларга қаршилик кўрсатган.
Айни ҳолатда ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш)да кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли Наманган шаҳар прокуратураси 16 апрель куни йилда депутатни жиноий жавобгарликка тортиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга розилик бериш ҳақида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига тақдимнома киритади.
Шу куннинг ўзида мазкур тақдимномани кўриб чиққан Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши 21-06-сонли қарор билан Т.М.ни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кенгашнинг розилиги асосида шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Бироқ, орадан уч кун ўтиб, яъни 19 апрель куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган сессиясида амалдаги қонунчиликка зид равишда Кенгашнинг юқорида қайд этилган 21-06-сонли қарори бекор қилиниб, Т.М.ни жиноий жавобгарликка тортиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилган.
Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти прокурори томонидан 21 апрель куни Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига шаҳар Кенгаши чиқарган қарорларни бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилган.
Ушбу тақдимнома 25 апрелда вилоят Кенгашида кўриб чиқилиб, шаҳар Кенгашининг 16 апрелдаги йилдаги 21-06-сонли карори ўзгаришсиз қолдирилди (Т.М.ни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилди) ҳамда 19 апрелдаги йилдаги қарори бекор килинди.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.