Қўқонда COVID-19 ҳақида ёлғон хабар тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши очилди

© Sputnik / Кирилл КаллиниковМессенджер Telegram на экране телефона
Мессенджер Telegram на экране телефона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутати телеграмда 2 нафар шахсда коронавирус касаллиги аниқланганлиги ҳақида ёлғон маълумот тарқатган.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Қўқон шаҳрида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 28 март куни 41 ёшли Х.Н. Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутати “Telegram”даги гуруҳлар аъзоларига Қўқон шаҳрида 2 нафар шахсда коронавирус касаллиги аниқланганлиги ва улар карантинга олинганлиги ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган уйдирма ва ёлғон маълумотларни тарқатган. Депутат ушбу хатти-ҳаракати билан Республика Махсус комиссиясининг карантин қоидаларини қўпол равишда бузган.

Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда аҳоли орасида ваҳима тарқатмоқчи бўлган шахс бир ойга қамалди

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси Кенгашдан розилик олинган ҳолда Х.Н.га нисбатан  ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, карантин даврида инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш БҲМнинг 200 бараваригача (44, 600 млн сўм) жарима жазосига тортишга, 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ва 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазолашга сабаб бўлади. Шунингдек, ушбу ҳаракатларни содир этган шахс 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилгача озодликни чеклаш ва 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

Янгиликлар лентаси
0