Ўзбекистонда илк бор онлайн поликлиника ишга туширилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПользователь за ноутбуком
Пользователь за ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу онлайн хизматдан Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, карантин тадбирлари даврида мутлақо бепул.

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Ўзбекистонда илк бор ўзбек ва рус тилларида фаолият юритувчи "Шифокордан сўранг" онлайн поликлиникаси синов тариқасида ишга туширилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Мужчина курит сигарету - Sputnik Ўзбекистон
Чекиш коронавирусдан ҳимоя қиладими - шифокор изоҳи

Ушбу лойиҳадан фойдаланиш учун www.AskDoctor.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиш керак. Бунинг учун алоқа маълумотларни киритиб, телефон рақам орқали тасдиқлаш лозим бўлади. Сўнгра тегишли йўналиш бўйича шифокор ва қулай бўлган алоқа усулларидан (чат, аудио ёки видео) бирини танлаш лозим.

Олдиндан ёки мулоқот пайтида анкеталар, касалхонадан чиққанлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, яъни, шифокорга тавсияларни тайёрлашда ёрдам берадиган маълумотлар тасвирини юклаш мумкин.

Шифокор маслаҳатидан сўнг телефонга тавсия ёзилгани тўғрисидаги хабар келади. Уни сайтнинг шахсий кабинети орқали юклаб олиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, лойиҳа мақсадидан келиб чиққан ҳолда, онлайн маслаҳатлар фақат тавсия характерига эга.Чунки шифокор масофадан туриб, таҳлил олиш, ҳарорат, босим ва пульсни ўлчаш каби ҳаракатларни амалга ошира олмайди.

Ушбу онлайн хизматдан Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, карантин тадбирлари даврида мутлақо бепул.

Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев касаллик аломатларини сезган фуқароларга шифокорга мурожаат этишни маслаҳат берди

Хизматдан фойдаланиш учун махсус дастурларни ўрнатиш талаб этилмайди ва Интернет браузерига эга ҳар қандай қурилма (смартфон, планшет, ноутбук, компьютер) орқали фойдаланиш мумкин. Браузер созламаларида сайтнинг микрофон ва вебкамера қурилмаларидан фойдаланишига рухсат берилишига алоҳида аҳамият бериш керак.

Онлайн поликлиниканинг барча мутахассислари Соғлиқни сақлаш вазирлигида қўшимча синовдан ўтган юқори малакали шифокорлар (шу жумладан, профессорлар) ҳисобланади. Тез орада уйда бўлган ва тиббий маслаҳатларни тақдим этиш учун техник имкониятга эга шифокорларни ҳам жалб қилиш функцияси ишга туширилади.

Бундан ташқари, ушбу сайтда мақолалар, тавсиялар ва тиббий энциклопедия ҳам мавжуд бўлиб, шифокор билан онлайн маслаҳатлашувдан олдин киши ўзини қизиқтирган саволларга жавоб топиши мумкин.

Каталка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда олтинчи бемор коронавирусдан вафот этди

Тўсатдан пайдо бўлган оғриқ ва касаллик аломатлари пайтида диққатни жамлаш жуда қийин бўлишини ҳисобга олган ҳолда, www.askdoctor.uz сайтида олдиндан рўйхатдан ўтиш тавсия қилинади.

Шунингдек, мамлакатдаги ноқулай санитария-эпидемиологик вазият даврида шифокорлар маслаҳати бепул эканлигини инобатга олиб, шифокорлар билан мулоқот сўзлашув маданиятига риоя қилган ҳолда, ҳақорат ва таҳдидларсиз ўтиши лозим. Онлайн маслаҳат тўлиқ даволаниш ҳисобланмайди. Зарур ҳолда шифокор-консультант тез ёрдам чақириши ёки шифокор кўригига йўналтириши мумкин, холос.

Ушбу лойиҳа қисқа фурсатларда ишга туширилиб, маълум бир муддат синов тариқасида фаолият юритади. Ушбу даврда техник носозликлар юзага келиши ва матнда хатоликлар кузатилиши мумкин. Шу билан бирга, айни пайтда шифокорлар сони кам бўлганлиги боис мурожаатчилар кўпайиб, консультантлар банд бўлган тақдирда, бироздан сўнг қайта мурожаат қилиб кўриш тавсия этилади.

Янгиликлар лентаси
0