Москвада мигрантлар вақтинча патент тўловини тўламасдан ишлаши мумкин

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишОчереди мигрантов в УФМС
Очереди мигрантов в УФМС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, COVID-19 пандемияси туфайли Москвада мигрантлар 15 июнгача патентсиз меҳнат қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Москвада COVID-19 пандемияси туфайли хорижликларга 15 июнгача патентсиз ишлашга рухсат берилди. Бу ҳақда Москва ИИББ хабар қилди.

ОТМЕНА ОПЛАТЫ ПАТЕНТА! | Сроки действия, продление документов и как работать в карантин | ФМР - Sputnik Ўзбекистон
Россияда мигрантлар учун патент тўлови бекор қилинди – батафсил видеода

Шунингдек, мигрантларга вақтинча аввал берилган патентлар учун ойлик тўловини тўламаслик мумкин.

Бундан аввал Россия президенти Владимир Путин Россия Федерациясида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг COVID-19 тарқалиши муносабати билан ҳуқуқий ҳолатини тартибга солувчи вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Ҳужжатга мувофиқ, чет элликларнинг мамлакатда вақтинча бўлиш муддати 15 июнгача узайтирилди.

Шунингдек, Россияда ишсиз қолган мигрантларни Россия фуқаролари билан ишсизлик нафақаси ва бошқа қатор имтиёзларни олиш бўйича тенглаштириш ташаббуси билан чиқишди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 57 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилган, 4 мингдан ортиқ фуқаро тузалди, 513 киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0